23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,8 °C

Мамлакатимизда
10 Мая  2019 1533

«Colgate» «Galaxy»га қарши, ҳисоб қандай бўлди?

Монополияга қарши курашиш қўмитаси халқаро компаниянинг интеллектуал ҳуқуқларини ҳимоя қилди.

«Правда Востока»нинг яқинда чиққан сонларидан биридаги «Таниқли брендлар билан ниқобланган сохта маҳсулотлар келтирадиган зиён» номли мақолада ички бозорларимизда айрим бизнесменлар томонидан хорижий товар белгилари ва қадоқлари ўзлаштирилаётгани ҳақида сўз борган эди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Американинг «Colgate-Palmolive Company» компаниясига тегишли таниқли бренд ҳисобланган тиш пастаси қутисининг ташқи кўринишини такрорловчи ўз «Galaxy» маҳсулотини чиқараётган «Torimed Pharm» МЧЖ томонидан интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилаётгани тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқди.

«Torimed Pharm» МЧЖ ҳам тиш пастаси ишлаб чиқаради ва корхона 2016 йили «Galaxy, Galaksi, Галакси» сўзлари асосидаги товар белгиларига гувоҳнома олган. Бироқ савдо ҳажмини ошириш мақсадида «Colgate-Palmolive Company» томонидан ишлаб чиқарилган шу каби маҳсулотларнинг ташқи кўриниши, шунингдек, тюбиги ва қадоқланиши, бошқа унсурларидан деярли нусха кўчирган. «...Бу ушбу тиш пастасида ишлаб чиқарувчиларга нисбатан истеъмолчиларда янглиш фикр уйғотишига сабаб бўлади», дейилади Монополияга қарши курашиш қўмитаси хабарида.

Ўзбекистон қонунчилигида нафақат товар белгисига, фирма номига ўхшаш бўлган ёхуд адаштириб юбориш даражасида у билан ўхшаш бўлган белгини қўллаш, балки истеъмолчиларни чалғитиш, хўжалик юритувчи субъект (рақобатчи) томонидан фуқаролик муомаласига киритиладиган товарни унинг ташқи безатилиши ва шаклини, номини, тамғаланишини, этикеткасини, ўровини, ранглар уйғунлигини, товар белгисини такрорлаш, реклама материалларидан ёки хўжалик юритувчи субектнинг (рақобатчининг) товарини индивидуаллаштирувчи бошқа элементлардан нусха кўчириш орқали қалбакилаштириш тақиқланади.

Ушбу инсофсиз рақобатга олиб келадиган қоидабузарлик тасдиғини топганлиги сабабли Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги қонуни 13-моддасини бузилган деб эътироф этилди ва «Torimed Pharm» МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

Ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра, «Torimed Pharm» МЧЖга «Colgate-Palmolive Company» компаниясининг маҳсулотларини маҳсулот айланмасидан олиб ташлаш ва қадоқланиши ва реклама қилишига ўхшаб кетадиган маҳсулотларни сотишни тўхтатиш ва уларни омборларда йўқ қилиш тўғрисида буйруқ берилди.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech