21 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,3 °C

Кейинги авлод
12 Фев  2020 526

Ўзбекистонда биринчи марта робототехника бўйича «RoboTech» республика танлови бўлиб ўтади

IT Парк ҳузуридаги IT марказ, «Revochain Technology» МЧЖ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида, мактаб ўқувчилари орасида Ўзбекистонда биринчи робототехника танлови – «RoboTech» ўтказилишини эълон қилишга тайёр.

Танловдан мақсад: робототехника соҳасида ёшлар ўртасида ижодий фаолликни ривожлантириш ва муҳандислик ихтисосларини шакллантириш; таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида техник моделлаштиришни оммавийлаштириш; истеъдодли ва иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, уларни ижодий фаолиятга жалб этиш.

«RoboTech» уч босқичдан иборат бўлади: туман ва шаҳар танлови; вилоят танлови; республика саралаши (финал).

Матбуот марказида хабар беришларича, туман, шаҳар ва вилоят танловлари ғолиблари Интро танлови доирасида аниқланади, унда ҳар бир жамоа ўз роботининг имкониятлари, шунингдек, унинг ноёб техник қобилиятларини намойиш қилиши керак.

Интро танловга қуйидагилар киради: лойиҳа ҳақида ҳикоя ва робот ва/ёки ўйин ҳолати (10 дақиқадан кўп бўлмаган); ҳайъат аъзоларининг саволларига жавоблар (5 дақиқадан ошмаслиги керак); «Х» махсус вазифаси, унда қатнашувчилар ўзларининг роботлари учун дастур ёзишлари ва роботда аввал мавжуд бўлмаган функцияларни бажара олишини кўрсатишлари керак. Робот бажариши керак бўлган вазифани ҳакамлар ҳайъати белгилайди.

2020 йил июнь ойида бўлиб ўтадиган мусобақа финалида ҳар бир минтақадан энг яхши 14 жамоа учта мусобақанинг бирида қатнашади: «Робот сумо», «Line Follower», «Freestyle»:

«Робот сумо» - анъанавий япониялик сумода бўлгани каби, рақиблар ҳам жанг қилишлари керак ва рақибини рингдан чиқариб юборган робот ғолиб бўлади.

«Line Follower» - ушбу мусобақада робот оқ фонда қора чизиқ бўйлаб юради. Белгиланган маррага биринчи бўлиб етиб боргани ғолиб саналади.

«Freestyle» - ушбу тоифада иштирокчилар ўз роботининг технологик афзалликлари ва қулайликларини намойиш этишлари керак бўлади.

Баҳолаш мезонлари: ижодий ёндошиш; долзарблик; илмийлик; ижро сифати; мураккаблик; қизиқарлилик; тақдимот сифати; жамоада ишлаш, зукколик.

 

Ғолиблар қуйидагича тақдирланадилар :

1-ўрин - Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқиш учун шартнома тўлови + ноутбук;

2-ўрин - ноутбук + «LEGO mindstorm» жамланмаси;

3-ўрин - «LEGO mindstorm» жамланмаси.

Танловда иштирок этиш мутлақо бепул ва унда 8 дан 11-синфгача бўлган ўқувчилар қатнашиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech