23 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,8 °C

Ижтимоий ҳаёт
24 Сен  2019 845

Газдан муаммо борми, марҳамат ижтимоий тармоқ орқали мурожааат қилинг

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳамда истеъмолчилар ўртасида тенг ва самарали алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида жамият томонидан “Facebook” ижтимоий тармоғида “Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари” гуруҳи ташкил этилди, деб хабар беради жамият матбуот хизмати.

17 сентябрь куни ташкил этилган гуруҳга бугунги кунга қадар 30 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг аксарияти вилоят аҳолиси томонидан келиб тушмоқда. Саволлар асосан табиий газ босимининг пастлиги, олис ҳудудларга суюлтирилган газ етказиб бериш тартиби, газ ҳисоблагичларга техник ҳизмат кўрсатиш, ҳусусий турар жойларни газ таъминотига уланиш ва узиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан берилмоқда.

Айни вақтда гуруҳ аъзоларининг сони 600 кишидан ошди. Аҳоли томонидан билдирилаётган норозилик, берилаётган савол ва мавжуд камчиликларга тезкор жавоб бериш ва уларни ҳал этиш мақсадида гуруҳга “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳамда акциядорлик жамиятининг жойлардаги ижро этувчи органлари мутахассислари жалб этилган.

Мисол учун, “Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари” гуруҳи орқали “Ҳудудгазтаъминот” АЖга Қарши шаҳар “Паҳтазор” кичик ноҳиясида истиқомат қилувчи фуқаро Алевтина Трофимова мурожаат қилди. Фуқаро ўзи истиқомат қилаётган кўп қаватли уйга келувчи газ жуда паст босимда эканлигидан шикоят қилди. Мурожаатдан сўнг Қарши шаҳридаги газ таъминоти ташкилот мутаҳассислари шикоят келиб тушган ҳудудга етиб бориб, тезкор равишда муаммони ҳал этишди. Яқин кунларда, мазкур кўп қаватли уй олдига янги газ тақсимлаш пункти (ГРП) ўрнатилиб, 76 мм қалинликдаги 180 метр қувур тортилади.

Яна бир мисол. Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида истиқомат қилувчи фуқаро Раҳматила Муҳаммедов газ таъминотидаги мавжуд муаммо юзасидан мурожаат қилди. Унга кўра, “Шифокорлар 1” маҳалласи ва 2 берк кўча ҳудудидаги газ тақсимлаш пункти техник носоз ҳолатда бўлган. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ мутаҳассислари мазкур мурожаатга 10 дақиқа ичида жавоб бериб, кун давомида техник носоз газ тақсимлаш пунктини таъмирлашди.

Бир сўз билан айтганда, “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари” гуруҳига аҳолининг барча мурожаатлари тезкорлик билан ўрганилиб, ҳал этилмоқда. Ҳудудлардаги газ таъминоти ташкилотларининг мутаҳассислари мурожаат келиб тушиши билан, жойларга аҳоли муаммоларини ечиш учун чиқишмоқда. Ўзаро ишончли алоқа асосида, аҳолининг истаклари, газ таъминоти соҳасидаги муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилиш, мижозлар билан ўзаро ахборот ва алоқаларни мустаҳкамлашга имконият яратади. Мана бу ҳавола орқали аъзо бўлиш мумкин.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech