20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,1 °C

Халқаро муносабатлар
28 Мар  2019 1519
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Бирлашган Араб Амирликларига ташриф самарали бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи самарали бўлди.

Давлатимиз раҳбари Абу-Даби шаҳрида мазкур Амирлик валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан, Дубай шаҳрида БАА вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказди.

Мулоқотлар чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги амалий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда ўзаро манфаатли ҳужжатлар ва умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд инвестиция келишувлари имзоланди.

Президентимиз Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech