21 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,6 °C

Туризм
16 Авг  2019 568

Ҳиндистоннинг «Vistara» авиакомпанияси Бухорога саёҳатга чорламоқда

Ҳиндистоннинг «Vistara» авиакомпанияси журналининг июль ойи сонида Бухоро шаҳрининг тарихи, маънавий-маданий бойлиги ҳамда сайёҳлик салоҳияти ҳақида батафсил ҳикоя қилувчи мақола тақдим этилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилади.  

Таъкидлаш жоизки, «Vistara» Ҳиндистоннинг нуфузли ва йирик йўловчи ташувчи авиакомпанияларидан бири бўлиб, асосан мамлакат бўйлаб ички парвозларни амалга оширади. «Vistara»да ҳар ҳафтада Ҳиндистоннинг 24 йўналиши бўйича 1200 рейс қатнови йўлга қўйилган. “Бухоро – қадимий карвонсаройлар шаҳри, UNESKO’нинг жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган, шаҳарнинг ҳар қадамида бой тарих ва улкан маънавий-маданий мерос нафаси уфуриб туради”, – дейилади нашрда.

Мақола муаллифи, таниқли журналист ва блогер Бринда Гил Бухорони Буюк Ипак йўли марказидаги маданиятлар ва цивилизациялар чорраҳаси сифатида алоҳида эътироф этади. Шаҳар кўчаларини айланувчи сайёҳлар илиқлик ва меҳмондўстлик муҳитини ҳис қилади ва айнан шу жиҳат қадимий Бухоронинг ўзига хос хусусияти бўлиб келган, бу ерда асрлар давомида турли маданиятлар ўзаро уйғунлашиб кетган. Бундан ташқари, муаллиф Бухоронинг 140 дан ортиқ меъморий мажмуаси, Бухоро гиламлари ва халқ амалий санъатининг ноёб асарлари сотиладиган анъанавий бозорлар ва кўчалар ҳақида сўз юритади. “Табиийки, Бухоро нафақат қадимий ва жозибали меъморий ансамбллар, балки, фан ва санъат марказидир, – дея таъкидлайди Бринда Гил. – Бухоро дунёга замонавий тиббиёт асосчиси ҳисобланган Абу Али ибн Сино каби кўплаб буюк олимларни берган”. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech