23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,8 °C

Спорт
25 Янв  2019 1659

Велоспорт бўйича Осиё чемпионати Тошкентда ўтказилади

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Германия ва Швейцария экспертлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда пойтахт мезбонлигида эркаклар, аёллар, ўсмирлар ва ногиронлиги бор шахслар иштирокида велоспорт бўйича Осиё чемпионатини ўтказишнинг ташкилий ишлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Ҳокимлик матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур мамлакатларнинг бой тажрибасидан фойдаланиб юртимизда велеспорт турини оммалаштириш масалалалари ҳам муҳокама этилди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 22 апрелидан 28 апрелига қадар велоспорт бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида Осиё чемпионатини ўтказиш кўзда тутилган. Чемпионатнинг дастлабки куни Ғазалкентда старт олиши ва мусобақанинг кейинги кунлари International Hotel Tashkent меҳмонхонаси ҳудудидан Чорвоқ сув омборига қадар йўлда ўтказилиши режалаштирилган.

 Фoтo: velosport.uz

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech