16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,6 °C

Агросектор
1 Июл  2019 1053

Вазирлик: “298 минг гектар суғориладиган экин ерлари фойдаланишдан чиқиб кетган”

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасадди ходимлари иштирокида соҳадаги долзарб масалалар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Вазирлик бошқарма бошлиғи Исроил Холмирзаевнинг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистондаги барча деҳқон ва фермерлар ўзларига тегишли экин майдонларида қандай маҳсулот етиштиришни ўз хоҳиши, имконияти ва шароитидан келиб чиқиб, мустақил ҳал этмоқдалар.

«Биз вилоят ё туман ҳокими ўринбосари билан ўтириб, ҳар бир фермернинг таклифидан келиб чиқиб, қандай экин экишини муҳокама қиламиз, — деди Исроил Холмирзаев. — Қайсидир фермерга қайсидир маҳсулотни мажбуран эктириш каби ҳолатлар йўқ. Ахир қайси деҳқон ўзи даромад олишга кўзи етмаган маҳсулотини экади? Яна бир марта таъкидлайман — бизда мажбурлаб эктириш ҳолати йўқ».

Тадбирда уқтирилишича, бугунги кунда экилаётган ғалла ва пахтанинг аниқ харидори — давлат, бу маҳсулотларни юқори нархларда сотиб оляпти. Уларнинг энг кўп экилаётган маҳсулотлар сафида эканининг асосий сабаби ҳам шу.

Қайд этилишича, айни пайтда ғалла етиштириш, унинг нархини эркинлаштириш ва давлат харидини амалга ошириш механзмларини такомиллаштиришга оид Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда. Вазирлик ташаббуси билан ишлаб чиқилган ушбу қарор лойиҳасида бошоқли дон экинларни етиштириш ва давлат харидида дунё амалиётида қўлланилаётган усулларни татбиқ этиш масаласи қўйилган. Яъни, фермернинг сарфлаган харажатини қоплайдиган ва рентабеллигини таъминлайдиган тизим ишлаб чиқилади.

Вазирлик бошқарма бошлиғи Асрор Жўраевнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муаммолар аста-секин ҳал этилаётганини билдирди. Масалан, бугун фермерлар ўз маҳсулотларини ўғрилаб, қиммат нархда бозорга сотиши каби ҳолатлар барҳам топяпти. Чунки ундан давлатнинг ўзи бозордан кўра қимматроқ нархда сотиб оляпти.

Бугунги кунда вазирлик томонидан Ўзбекистондаги мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, ер унумдорлигини ошириш бўйича иш олиб бориляпти. Экин майдонлари нима учун фойдаланишдан чиқиб кетяпти? Асосий сабаб — бу ерларга сувнинг етиб бормаслигида.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 3,2 миллион гектар суғориладиган экин ерларининг 298 минг гектари фойдаланишдан чиқиб кетган. Ҳозирги кунда энг кўп фойдаланишдан чиққан ҳудудлар Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида. Уларни қайта муамомалага киритмоқчи бўлган деҳқонлар, инвесторларга давлат томонидан субсидиялар ва имтиёзлар ҳам белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech