09 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,3 °C

Энергетика
12 Авг  2019 661

Вазир ўринбосари замонавий ҳисоблагичлар тўғрисидаги саволларга жавоб берди

Ўзбекистон  Республикаси Энергетика вазирлигида ОАВ вакиллари, блогерлар ва фаоллар билан электр энергия ҳисобини юритиш бўйича “ақлли” ускуналарни ўрнатиш борасида юзага келган саволларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Ҳисоблагичлар ўрнатувчиларнинг ўз ишини яхши билмаслиги ҳақидаги саволларига жавоб берар экан, Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев сентябрь ойининг ўрталарида ягона қисқа рақам, уяли алоқа операторларига ўхшаш  call-марказ ишга туширилишини қайд этди. Унда аҳолининг барча мурожаатлари қайд қилинади ва тезкор жавоблар қайтарилади.

Янги ҳисоблагичлар электр энергия истеъмолини бир неча баравар ошириб кўрсатиши ҳақидаги норозиликлар хусусида қуйидагилар маълум қилинди.

Эски ҳисоблагич ускуналарида, айниқса, механик турларида, аввалдан таъсирчанлик чегараси замонавий ҳисоблагичларникига қараганда анча юқори. Улар 30 йил ва ундан ортиқ ишлаганлигини эътиборга оладиган бўлсак,  электр истеъмоли ҳисобини юритишда анча камомадга йўл қўяди. Янги ҳисоблагичлар эса ундан ўтаётган бутун энергия ҳажмини қайд этади. Ўтган асрга оид ҳисоблагичлар эса буни қайд қила олмаган.

– Ҳисоблагичларни яратишда электр энергиядан ноқонуний фойдаланишни аниқлаш бўйича интеллектуал тизим қўлланилган. Агарда истеъмолчида аввал ҳисобга олинмаган уланишлар мавжуд бўлса, ҳисоблагич буни қайд этади. Бу борада иккита йўл бор эди. Ҳисоблагични ноқонуний уланишлар аниқланган ҳолда ўчиришни ёки ушбу муаммони қайд этган ҳолда ишни давом эттиришни дастурлаш мумкин эди. Биз иккинчи йўлни танладик, – деб изоҳлади Хўжаев.

Шунингдек, у янги ҳисоблагичлар битта рақамни кўрсатгани ҳолда смс-хабарда бошқа рақам кўрсатилиши ҳақидаги кенг тарқалган шикоятга ҳам изоҳ берди.

– Тан олиш керакки, 2012 йилда фойдаланишга топширилган мавжуд билинг тизими эскириб қолди. Олдимизда кенг кўламли вазифа – янги биллинг тизимини ишга тушириш вазифаси турибди ва биз ҳозир ушбу йўналишда иш олиб боряпмиз. Янги тизим маълумотларни ҳисоблагичлар билан синхрон тарзда, узилишларсиз акс эттиради, – деб изоҳлади Хўжаев.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech