14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,7 °C

Маданият
14 Авг  2019 2274

Вашингтонда ўзбек рақс санъатини ўрганиш дастури ташкил этилди

Тадбир уч кунга мўлжалланган.

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси биносида бўлиб ўтадиган тадбирда Колумбия округи, Мэриленд, Виржиния, Пенсильвания, Нью-Йорк, Нью-Жерси, Флорида, Кентукки ва бошқа штатлардан 20 га яқин тингловчи иштирок этмоқда.

Элчихона маълумотига кўра, тренингларни ўтказиш учун «Муножот», «Тановар», «Интизор», «Бухоро юлдузи» каби ва бошқа миллий рақслари ижрочиси, таниқли раққоса ва хореограф, Ўзбекистон халқ артисти Қизлархон Дўстмуҳаммедова ташриф буюрган. У ёш ҳамкасблари билан маҳоратини ўртоқлашди.

Уч кунлик тренинг дастурида анъанавий ўзбек рақси ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларининг ўзига хос хусусиятлари ва элементларини ўргатиш, шунингдек, турли созлардаги маҳорат дарси, халқимизнинг тарихи ва маданияти бўйича семинар ўтказиш кўзда тутилган, дея хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech