14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Ҳарбий
25 Окт  2019 852

Ўзбекистонда илк бор ҳаво ҳужумига қарши ракета учирилади

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари Марказий Осиё геосиёсий муҳитида барқарор ўрин эгаллабгина қолмай, нафақат ҳудудий, балки минтақадаги тинчликни таъминлашга хизмат қиладиган янги имкониятларини синовдан ўтказиб, ўз жанговар қобилиятини такомиллаштириб бормоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Навоий вилоятида жойлашган “Кулқудуқ” полигонида  олиб борилмоқда. Бу ерда Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм шахсий таркибининг жанговар тайёргарлик ўқув режасига кўра қўмондонлик масъул офицерлари раҳбарлигида FD-2000 русумли ҳаво ҳужумига қарши ракетани учириш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, осмонимиз мусаффолигини таъминлашга хизмат қилувчи  FD-2000 русумли ракета Ўзбекистонда илк бор учирилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech