27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,4 °C

Мамлакатимизда
29 Апр  2019 776

Ўзбекистон ҳудудларида телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш имконияти муҳокама қилинади

ҚҲТБТ (Қонун ҳужжатларининг таъсирчанлигини баҳолаш тизими) (СОВАЗ) порталига мамлакатнинг аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб телекоммуникациялар операторлари ва провайдерларига Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)га киришда фойдаланиладиган трафикларни тарифлаштирмаслик тавсия этилган.

Бундан ташқари, узоқ ва қишлоқ аҳоли пунктларида бюджет ташкилотлари учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида телекоммуникация инфратузилмасини яратишда операторлар ва провайдерларнинг харажатлари уларнинг даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базасидан чиқарилади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги йўл-транспорт инфратузилмасини қуриш ва капитал таъмирлашда бир йўла темирйўл ҳамда автомобиль йўллари бўйлаб келгусида телекоммуникация операторлари ва провайдерларига ижарага тақдим этиш учун телекоммуникация каналализацияларини қуришни назарда тутиши кераклиги айтилади.

2022 йилнинг 1 январига қадар муддатга олиб кириладиган телекоммуникация воситалари (иловага мувофиқ) божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилиши келтирилади.

Ҳужжат лойиҳасида акс этган шу ва бошқа таклифлар муҳокама учун 10 майга қадар очиқ.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech