20 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +41,2 °C

Мамлакатимизда
8 Фев  2019 2804

Ўзбекистонда Медиа-омбудсман таъсис этилади

Ўзбекистонда ОАВ ҳуқуқларини кафолатлаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, давлат идораларининг ОАВ фаолиятига асоссиз аралашувидан огоҳлантириш, ОАВ ҳамда давлат идоралари, жисмоний, юридик шахслар ўртасидаги низоли ҳолатларни ҳал қилиш билан шуғулланувчи Медиа-омбудсман институти таъсис этилади, деб хабар бермоқда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.

Медиа-омбудсман оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқлари бузилганда уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдан ташқари, ўз ўрнида, ОАВ томонидан давлатнинг амалдаги қонунчилигига, жумладан, ахборот соҳасига оид қонун ҳужжатларига риоя этилишини ҳам назорат қилади.

Бу борада у ўқувчи-муштарийлар, томошабинлар ва юридик шахсларнинг ОАВдаги низоли материаллар юзасидан шикоятларини ўрганади. Медиа-омбудсман сўз эркинлиги ва ОАВ мустақиллигини таъминлаш асносида шу каби низоли вазиятларни тартибга солиш ва судга қадар иш юритиш босқичида ОАВ ҳамда давлат идоралари, жисмоний, юридик шахслар ўртасидаги низоли ҳолатларни ҳал қилиш функциясини бажаради.

Медиа-омбудсман фаолияти қуйидаги мезонлар асосида ташкил этилади: мустақиллик, бой амалий тажриба, ҳуқуқий нормаларни яхши билиш ва хатолар устида ишлаш, соҳага доир камчилик ва ютуқлардан хабардор бўлиш, профессионал ва димпломатик ёндашув.

Ахборот истеъмолчилари ва ОАВ билан ишлаш имконини берувчи Медиа-омбудсман институтининг таъсис этилиши журналистларнинг ҳуқуқий маданияти ва этикасини мустаҳкамлашга ҳизмат қилади, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech