17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Хавфсизлик
24 Сен  2019 807

Учқудуқда босқинчилар бир хонадондан 26 млн. 500 минг сўм пулни олиб кетган

18 сентябрь куни Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани Геологлар кўчасидаги хонадонга икки нафар номаълум шахс ўзларини коммунал хизмати ходимлари деб алдаб киришган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилади.

Улар ушбу хонадон эгасининг фарзанди уйда ёлғиз қолганидан фойдаланиб, унинг қўлларини скоч билан боғлаб, босқинчилик жинояти содир этишгани ва хонадондан 26 млн. 500 минг сўм пул ҳамда “Samsung J-4” русумли мобиль аппаратини олиб кетган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, зудлик билан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу босқинчилик жиноятини содир этган 1994 йилда туғилган Ф.Ф. ва 1993 йилда туғилган А.Ш. ва жиноят содир этиш учун қулай шароит ва бошқа маълумотлар ҳақида хабар бериб турган, хонадон эгаси билан бирга ишловчи 1994 йилда туғилган Э.Ф.лар қўлга олинган.

Гумон қилинувчиларнинг яшаш уйлари текширилганда, уларнинг уйларида сақланаётган пуллар, иккита мобиль аппарати ва жиноят содир этишда фойдаланиладиган буюмлар далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech