17 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,6 °C

Саноат
24 Дек  2018 1637

Тошкент вилоятида янги фармацевтика корхонаси ташкил этилади

Ҳиндистоннинг «Kusum Healthcare» фармацевтика компанияси Ўзбекистонда антибиотиклар, оғриқсизлантирувчи, замбуруғларга ва бодга қарши дори-дармонлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Ушбу лойиҳани «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари ҳудудларида 2020 йили амалга ошириш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳиндистонга қилган расмий ташрифи чоғида мазкур компания ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги имзолаган келишув доирасида амалга оширилади. Лойиҳанинг дастлабки қиймати – 5 миллион доллар.

«Kusum Healthcare» компанияси халқаро фармацевтика саноати бозорида йигирма йиллик тажрибага эга. Компания раҳбарлари мавжуд инфратузилма билан танишиш, қурилажак ишлаб чиқаришнинг жойини аниқлаш мақсадида номлари юқорида айтилган эркин иқтисодий зоналарда бўлди. Ушбу бизнес-режанинг маркетинг тадқиқотлари 2019 йил бошида якунига етади.

Санжар Ёқубов.
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech