21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,2 °C

Молия
11 Фев  2019 1475

Россияда «ЎзРТХБ» АЖнинг биринчи савдо майдони очилди

Челябинск шаҳрида Россиянинг «Атлант» МЧЖ негизида Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгаши кўмагида янги хорижий «ЎзРТХБ» (Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси) АЖ савдо майдони ишлай бошлади.

«Бизнес-2019: Челябинск области ишбилармонларини қўллаб-қувватлаш тизими янгиликлари» конференциясида АЖнинг савдо майдони тақдимоти ҳам ўтказилди. Тадбирда Россия бизнес-ҳамжамиятидан 400 га яқин вакил иштирок этди.

Мазкур майдон биржа савдолари электрон тизими (БСЭТ)га уланиш бўлиб, «ЎзРТХБ» АЖ интернет-савдода иштирок этиш бўйича хорижий мижозлардан буюртмалар олади.

Ўзбекистон ва Россия тадбиркорлари нафақат стандартлаштирилган биржа товарларини эркин сотиши ва харид қилиши, балки бошқа маҳсулотларнинг кенг рўйхатини ҳам таклиф этиши мумкин.

Бунда энг муҳим жараён савдоларнинг ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг ишончлилиги, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга тўғридан-тўғри етиб боришнинг, вақт ва маблағнинг тежалиши, шунингдек, тўлов кафолати ва маҳсулотларни етказиб беришнинг шаффофлигидир.

Эслатиб ўтамиз, «ЎзРТХБ» АЖнинг халқаро савдо-сотиқ тармоғи Қозоғистон, Белорусь ва Хитойда жойлашган биржалардаги савдо пунктларни ҳам қамраб олади.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech