22 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,9 °C

Долзарб
21 Янв  2020 827

Россияда ўзбекистонлик фуқаролар ёнғинда ҳалок бўлди

Томск области Причумлимск посёлкасидаги бинода чиққан ёнғинда ўзбекистонлик фуқаролар қурбон бўлди.

Портал pv.uz/Правда Востока/21 января. Бир қаватли ёғоч уйда тахта тайёрловчи «Гринвуд» МЧЖ компаниясининг 12 нафар ишчиси яшаган. Улардан 11 нафари ҳалок бўлган, дея хабар беради РАА «Новости».

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консули Юсуп Кабулжонов 11 нафар қурбон бўлганларнинг 5 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, дея маълумот берган.

«Биз ФВВ, соғлиқни сақлаш ва тергов олиб борувчилар билан яқин алоқада иш олиб боряпмиз, қурбон бўлганларнинг танасини олиб кетишга ёрдам беришга тайёрмиз», деган у.

Қабулжонов шунингдек, посёлкада қанча ўзбекистонлик фуқаролар бўлгани ҳақида маълумот йўқлигини ҳам маълум қилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech