14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13 °C

Транспорт
17 Июл  2019 1118

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро аҳамиятга молик йўл очилди

Бугун, 17 июль куни Бейнов – Акжигит – Ўзбекистон чегараси халқаро автомагистралининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов ва Қозоғистон Республикаси бош вазири Асқар Мамин иштирок этди.

Ушбу халқаро автомагистрални қайта таъмирлаш масаласи икки давлат раҳбарлари томонидан 2017 йил 23 март куни Нур-Султон шаҳрида имзоланиб, Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларациядан ўрин олган эди.

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин жорий йилнинг 21 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлиси доирасида мамлакатимиз раҳбариятига мурожаат қилиб, «Бейнов – Акжигит – Ўзбекистон чегараси» халқаро автомагистралининг тантанали очилиш маросимида ҳукумат делегациясининг иштирок этиши таклифини билдирганди.

Мазкур автомобиль йўли мамлакатларимизнинг иқтисодиёти юксалиши ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ортишига хизмат қилади. Ўзбекистоннинг Қозоғистон орқали Болтиқбўйи ва Европа мамлакатларига чиқишида, шунингдек, денгиз бўйи мамлакатлари билан боғланишида муҳим аҳамият касб этади.

Автомобиль йўлининг узунлиги 84 километр. Мазкур йўлни реконструкция қилиш ва уни Қорақалпоғистон Республикасининг Устюрт платоси орқали ўтувчи халқаро автомобиль йўли билан туташтиришга 108 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech