17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Долзарб
8 Авг  2019 891

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеенбеков Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказади

Бугун 8 август куни Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеенбеков раислигида Қирғизистон Республикаси хавфсизлик Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Матбуот иштирокисиз бўлиб ўтадиган йиғилиш кун тартибида «2019 йил 7 августда юзага келган вазият муносабати билан хавфсизлик ва қонун устуворлигини таъминлаш тўғрисида»ги масала кўриб чиқилмоқда, дея хабар берди президент девони.

Сал олдин Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеенбековнинг 7 август куни қисқа муддатли таътилини тўхтатиб, Бишкекка қайтгани ҳақида маълум қилинганди, дея хабар беради «Кабар» агентлиги.

«Ҳозир давлат раҳбари Бишкекда, 8 август куни эрталаб Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказади», дейди Қирғизистон Республикаси Президенти матбуот котиби Тўлғоной Стамалиева.

Аввалроқ собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаевни ҳибсга олиш бўйича махсус операциялар ўтказилгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус бўлинма ходимининг ҳалок бўлганини маълум қилган.

Расмий равишда 36 нафар жабр кўрганлар ҳақида маълумот берилди, улардан 15 нафари куч тузилмалари вакилларидир. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech