18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,4 °C

Долзарб
15 Янв  2019 1923

Кореяда шахсий машинасиз ҳаракатланишга қарор қилинди

Жанубий Корея пойтахти кўчалари ҳавосида майда чанг зарралари концентрациясининг жуда ошиб кетгани сабабли аҳолига шахсий автомашиналардан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди, дея хабар беради «Российская газета».

Кимнинг машинаси рақами охири тоқ сонда тугаса, кўчага чиқиши мумкин экамс. Ушбу тақиқ Пусан, Тэчжон, Седжон, Кванчжуда, Чхунчхондо ва Чолла-Пукто провинцияларида амал қилмоқда.

Шунингдек, Сеулга оғирлиги 2,5 тоннадан зиёд бўлган ва 2006 йилгача рўйхатга олинган дизель ёнилғида юрувчи автомобилларнинг кириши чекланади. Қоидани бузганлар 100 доллар миқдоридаги жаримага тортилиши белгилаб қўйилган.

Ҳукумат аҳолини агар зарурат бўлмаса, уйларидан чиқмаслик ҳақида огоҳлантирди. Бу айниқса, ёш болалар, ёши улуғ кишилар ва нафас олиш йўллари хасталикларидан азият чекувчиларга тааллуқли экани айтилмоқда.

Ўз ахборотимиз.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech