07 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,8 °C

Долзарб
19 Мар  2019 2484

Японияда болаларни жисмоний жазолаш тақиқланди

Ҳукумат болаларга шафқатсизларча муносабатда бўлмаслик ва бу борадаги масъулиятни оширувчи қонунчиликка мос ўзгартиришлар киритди.

 

Шундай қилиб, ота-оналар ва васийлар, шунингдек, ижтимоий соҳа ходимлари ва педагоглар томонидан болаларни жисмоний жазолаш узил-кесил тақиқланди. Ҳукумат болаларни таҳқирлаган, камситганларга жиноий жазо бериш тартибини ҳам қатъийлаштириш ниятида. Болалар реабилитация марказларида ҳам ишлар ўзгартирилади. Болалар билан бевосита яқин алоқада бўладиганлар бундан бу ёғига уларнинг васийлари билан мулоқотга киришмайди.

Япония ҳукумати бундай қарорга «эсини киритиб қўйиш» учун болаларнинг қаттиқ калтакланиши билан боғлиқ бир неча ҳолат қайд этилганидан сўнг келган. Жорий йилнинг январида Тиба шаҳрида яшовчи 10 ёшли қизалоқ ота-онасининг хўрлашидан сўнг ҳалок бўлган. Уни мунтазам калтаклаб туришган, оч қолдириб, совуқ билан қийнашган. Япония бош вазири Синдзо Абэ болаларга шафқатсизларча муносабатда бўлганларни бир ой муддат ичида ўрганиб, қарор чиқариш тўғрисида фармон берган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech