14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,7 °C

Долзарб
14 Авг  2019 721

Грецияда ёнғин хавфининг бешинчи даражаси эълон қилинди

Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис таътилини тўхтатиб, пойтахтга қайтиб келди.

РАА «Новости» хабарига кўра, ушбу мамлакатда бир нечта йирик ёнғинлар қайд этилган. 40 даражали жазирама ва жуда кучли эсаётган шамол туфайли ёнғин хавфининг энг юқори, бешинчи даражаси эълон қилинган.

Бундан ташқари, ёрдам учун Европа Иттифоқига мурожаат қилишди. Ушбу мамлакатга Хорватия ва Италиядан самолётлар жўнатилди.

Ёнғин хавфсизлиги бошлиғининг таклифига кўра, тўртта қишлоқ - Кондодеспоти, Ставрос, Макримолли, Платана ва Макримолли монастири эвакуация қилинди.

Ёнғинлар сешанбага ўтар кечаси Афина яқинида бошланган. Бунинг Греция пойтахтини тутун қоплашига сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech