16 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Долзарб
28 Июн  2019 3166

Европада аномал иссиқлик ҳукм сурмоқда

Синоптиклар буни Саҳройи Кабирдан эсган алоҳида шамол оқимлари сабаб, дея изоҳламоқда.

Прогнозлар тасалли берувчи эмас – бундай жазирама ёз 2003 йилдан бери кузатилмаганди. Ўшанда жазирамадан 14 минг кишининг вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Германияда ҳарорат ўлчагич кўрсаткичи жадал суръатлар билан юқориламоқда. Кошен шаҳрида – Цельсий бўйича 38,6 даража қайд этилди. Ҳукумат аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чоралар кўрмоқда. Мамлакат бўйлаб йўлларда жазирама натижасида бузилаётган асфальт қоплама сабаб тезликни чеклаш чораси қўлланилмоқда, Saxony-Anhalt автотрассасида тезлик соатига 120 км.га чеклаб қўйилди.

Синоптиклар Франция учун Цельсий бўйича 45 иссиқ бўлишини прогноз қилмоқда.

Баъзи шаҳарларда сув бепул тарқатиляпти, фавворалар, шаҳар ҳавзалари ва боғлар тунги иш режимига ўтган. «The Guardian»нинг хабар беришича, Париж, Лион, Страсбург ва Марсель шаҳарлари марказларига эски автомобилларда кириш тақиқлаган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech