19 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23 °C

Мамлакатимизда
29 Янв  2019 1488

Апрелда Ўзбекистонда II халқаро аэронавтика фестивали бўлиб ўтади

Швейцария, Франция ва Германиядан ташриф буюрган 24 спортчи 15 дан 30 апрелга қадар ўтказиладиган «Ҳаво шарларида Буюк Ипак йўли бўйлаб» халқаро фестивалида иштирок этадилар. Ўзбекистон аэронавтика федерацияси таҳририятга россиялик спортчиларнинг иштироки борасида ҳам келишувлар олиб борилаётганини маълум қилди.

Энди Сурхондарё вилояти, Қўқон, Хива, Бухоро, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари аҳолиси яна мовий осмонда жасур пилотлар бошқараётган учар аппаратларни кўриш имкониятига эга бўлади. Ҳаво шарлари яна йўл-йўлакай икки, «Бойсун баҳори» фестивали ва Шаҳрисабзда ўтказиладиган «Дарвишона» халқаро фестивалларида ҳам иштирок этади.

Халқаро аэронавтлар гуруҳига Ўзбекистон учар аппарати экипажи, пилот Тоҳир Солиев ва штурман Мурод Солихўжаевлар ҳам қўшилади. Бугун экипаж олдида Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (Дававианазорат)дан борт рақами олиш масаласи турибди.

Аэронавтика федерациясида айтишларича, фестиваль Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қўллаб-қувватловида бўлиб ўтади.

Санжар Ёқубов.

 Ўзбекистон аэронавтика федерацияси олган сурат

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech