20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,7 °C

Биласизми?
4 Июл  2019 668

Антарктидада лавали кўл бор

Британиялик олимлар ҳаракатдаги Маунт Майкл вулқони ичида жойлашган барқарор лавали кўл ҳақида маълум қилишди.

Ундан ташқари, сайёрамизда яна еттита ана шундай кўл мавжуд, дея ёзади «Journal of Volcanology and Geothermal Research» журнали.

Вулқоннинг аҳоли ҳудудларидан жуда узоқдалиги ва унинг мураккаб геологик муҳити тадқиқотлар олиб боришни қийинлаштирган. Маунт Майкл Атлантиканинг субантарктик Жанубий Сендвич оролларидаги кўздан анча пана Сондерс оролининг энг юқори қисмида жойлашган.

Оролдаги вулқоннинг фаоллиги икки юз йилдан бери давом этмоқда.

Сондерсга илмий экспедициялар вақти-вақти билан уюштирилиб турилган, албатта. Лекин ҳеч қачон бирор киши унинг тепасига кўтарилмаган - у мунтазам буғ таъсиридаги қалин ва ўта юмшоқ қор қатлами билан қопланган. Бундай шароитда юқорига кўтарилиш амалда ҳеч бир иложсиз бўлиб қолади.

1990 йилларда сунъий йўлдошлар Маунт Майклда термал аномалияларни қайд этди ва олимлар биринчи марта кратерда лавали кўл бўлиши мумкинлиги борасидаги тахминга келишди.

Вулқон отилиши пайтида кузатиладиган қисқа муддатли лавалардан фарқли ўлароқ, бундай кўллар юз йиллар давомида мавжуд бўлиши мумкин.

Маълум бўлишича, унинг ичида 110 метр кенгликдаги ва Цельсий бўйича 1279 даража ҳароратли доимий лавали қатлам борлиги аниқланди.

Муаллифлар оролда вулқон фаолияти ҳақида янги маълумотлар олингани ва космосдан туриб уларни кузатиш усуллари такомиллаштирганини қайд этдилар.

Эслатиб ўтамиз, лавали кўлларга эга бошқа машҳур вулқонлар Конго Демократик Республикаси (Ньирагонго), Эфиопия (Эрта Але), Антарктида (Эребус), Вануату (Ясур ва Амбрим), Гавайи (Килауэа) ва Никарагуа (Масая)да мавжуд.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech