17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,4 °C

Хавфсизлик
13 Июн  2019 435

Оқтўбе вилоятидаги ЙТҲда икки нафар Ўзбекистон фуқароси жабр кўрди

Алмати шаҳридаги мамлакатимиз бош консуллиги берган маълумотига кўра, Оқтўбе вилоятидаги Қорабутоқ-Оқтўбе автомобиль йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароси Қўшшаев Диёрбек Дониёр ўғли ҳалок бўлган.

Яна бир Ўзбекистон фуқароси Нишонов Дониёр Тоҳирович Оқтўбе вилоятининг Айтекебий туманидаги “Комсомол” посёлкасида жойлашган туман марказий шифохонасига ётқизилган. Унинг соғлиғи ўртача барқарор.

Бош консулхона марҳумнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатмоқда ва вазият назорат остига олинган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech