24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,5 °C

Нефт-газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Бенилюкс давлатларининг Ўзбекистондаги элчиси Дилер Хакимов Роттердам шаҳрида IRO – голланд Ассоциацияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида элчи бугунги кунда Ўзбекистонда 242 та нефт кони фаолият юритишини, 110 та кон эса мустақиллик йилларида, шундан 15 таси хориж инвесторлари ҳамкорлигида очилганини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, тадбирда россия, корея ва малайзиялик компаниялар фаолияти ҳам тақдим қилинди.

Ўз навбатида, голландияликлар ҳам «Ўзбекнефтегаз» АЖ билан ўзаро алоқа боғлашга ва ассоциация аъзолари орасида Ўзбекистоннинг энергетика соҳасидаги имкониятларини жадаллик билан юқорилашида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдириб ўтишди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech