21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,8 °C

Мамлакатимизда
5 Фев  2019 1639

Агентликнинг вазифаси ОАВ ролини кучайтириш

Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан қуйидагилар ташкил этилди:

- Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги негизида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;

- ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

- Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази.

Агентликнинг асосий вазифаси, жумладан мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтиришдир.

Агентлик фонограммалар ва аудиовизуал асарларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади.

Илгари бу назоратни Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech