21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34 °C

Хавфсизлик
13 Сен  2019 356

Яшнобод туманида уйида 8 туп гиёҳванд ўсимлиги етиштираётган шахс аниқланди

10 сентябрь куни Яшнобод туманида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида 52 ёшли Дилшод М.нинг уйидан 8 туп гиёҳванд ўсимлиги – ҳинд конопляси ўстираётганлиги аниқланди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси (“Тақиқланган экинларни етиштириш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни тайёрлаш, харид қилиш, сақлаш ва шунга ўхшаш бошқа ҳаракатлар билан боғлиқ бўдган жиноятлар учун жиддий жазолар кўзда тутилгани билан огоҳлантиради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech