06 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,6 °C

Воқеа-ҳодисалар
20 Авг  2019 949

Шишириладиган тўшакда ухлаб қолган италияликнинг саргузашти

Ярим тунда Сицилия қирғоқларининг Мессинага яқин жойидан қирғоқни қўриқлаш ходимлари шишириладиган тўшакда тахминан ўн километр масофани сузиб ўтган 28 ёшли италияликни топдилар.

Шундай қилиб, у Италия қуруқлигидан оролни ажратиб турадиган Мессина бўғозини кесиб ўтган.

Йигит Шилла шаҳри яқинидаги пляжда дам олиб, тўшакда сузиш пайтида ухлаб қолган ва уйғонганида денгизнинг қоқ ўртасида эканини англаган, дея хабар беради РАА «Новости».

Уни роса кутган шериклари қутқарувчиларга мурожаат қилган. Беихтиёр сайёҳатчини тўққиз соатдан зиёд вақт давомида тўртта қайиқ ва қирғоқни қўриқлаш вертолётлари қидирган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech