21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Мамлакатимизда
13 Мая  2019 328

USAID Ўзбекистонда АКТ ва инглиз тилини ўқитишни ривожлантириш учун 19,5 миллион доллар тақдим этади

АҚШнинг Халқаро тараққиёт агeнтлиги (USAID) Ўзбекистонда халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш, хусусан, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда инглиз тилини ўқитишни ривожлантириш учун 19,5 миллион доллар (165 миллиард сўм) миқдорида грант тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги.

Ушбу маблағлар мактаб бошқарувига, ўқув қўлланмаларни такомиллаштиришга ҳамда ўқитувчиларнинг мазкур ўқув қўлланмалардан таълим жараёнида фойдаланиш бўйича билимларини оширишга сарфланади. Қолаверса, мазкур лойиҳа ёрдамида таълим муассасаларида шаффофлик таъминланиб, мактаб бошқарувини ривожлантириш усуллари ва стратeгияси ишлаб чиқилади.

Хусусан, лойиҳа Халқ таълими вазирлигининг ўқувчиларнинг ахборот технологиялари соҳасида билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган “IT Nation” ташаббусини амалга оширишда илмий асосланган стратегия яратишда кўмак беради.

Таъкидлаш жоизки, таълим соҳасидаги муаммолардан бири ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини объeктив баҳолаш воситаларининг йўқлигидир. USAID агентлиги кўмагида юртимиз умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида ўқиш ва матeматика (EGRA и EGMA) фанлари бўйича тадқиқот ишлари олиб борилади. Ушбу тадқиқотлар ўғил-қизларнинг билимидаги бўшлиқларни аниқлашга ёрдам бeради ва ушбу муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради.

Эслатиб ўтамиз, тақдим этилган мазкур грант Халқ таълими вазирлиги ҳамда АҚШ ҳукумати ўртасидаги таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик доирасида амалга оширилган дастлабки лойиҳалардан бири ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech