23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35 °C

Мамлакатимизда
23 Фев  2019 1677

Ургутдаги ёнғин оқибатида оиланинг беш нафар аъзоси вафот этди

22 февраль куни соат 2:01да Самарқанд вилояти Ургут тумани «Дўстлик» маҳалласи Янгиариқ кўчасидаги 89-уйда ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига 6 та асосий ва 1 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари ёнғин жойига етиб борган вақтида уй очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида 89-уйнинг 150 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда қўшни 102-уйнинг 15 кв.метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этиш жараёнида 89-уй эгаси З.У., рафиқаси М.Р., қизи З.У., набиралари Х.М. ва Н.М.лар ёнғин ўчирувчилар томонидан қутқарилган. Шулардан, Н.М. куйиш тан жароҳати билан туман марказий шифохонасига олиб кетилган, аҳволи қониқарли (10 фоиз куйиш тан жароҳати олган).

Ачинарлиси, ёнғинни ўчириш вақтида 89-уй эгасининг уч нафар фарзанди ва икки набирасининг куйган ҳолдаги жасадлари топилган.

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech