23 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -1,4 °C

Туризм
14 Янв  2020 529

Темурийлар музейида “ақлли” технологиялар: янада тўлароқ маълумот

Музейга ташриф буюрувчилар NazzAR инновацион иловаси ёрдамида реал элементлар билан бойитилган замонавий интерфаол ускуналар ёрдамида турли экспонатлар ҳақидаги маълумотларни билиб олишлари мумкин.

Портал pv.uz/«Правда Востока»/ 14 январь. Ишлаши жуда оддий — илова смартфон ёрдамида ёқилади ва у экспонат ҳақида ўзбек, рус, инглиз ҳамда француз тилларида аудио ва видео ахборотлар олиш имконини беради, деб хабар беради “Дунё” АА.

Дастур шунингдек, турли эффектлар билан бойитилган уч ўлчамли голограммаларни ҳам намойиш эта олади. Бунинг учун Android ва iOS базасидаги аппаратлар эгалари ўз смартфон ёки планшетларига NazzAR дастурини юклашлари етарли бўлади.

Инновацион лойиҳа Амир Темур ва Темурийлар тарихини янада тўлароқ очиб беришга хизмат қилади. Музейда ақлли технологияларнинг жорий қилиниши унга ташриф буюрувчилар ва мамлакатимизга келувчи сайёҳлар учун янги қулайликлар туғдирди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech