17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,6 °C

Мамлакатимизда
14 Окт  2019 426

“Умид” дан машина олмоқчи бўлган мижознинг умидлари чиппакка чиқди

Сурхондарёлик Ф.Абдуллаев Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига ишонч телефони орқали мурожаат қилиб, лизинг корхонасига машина учун пул тўлагани, аммо бир йилдан буён машинадан ҳам, пулдан ҳам дарак йўқлигини билдирган.

Маълум бўлишича, фуқаро бир йил муқаддам “Умид авто лизинғ” МЧЖга яхши наиятлар қилиб Кобальт автомабили учун 39 млн. сўм тўлаган. Аммо машина айтилган муддатда келмаган ва баҳоналар кўпайган. Ҳатто, лизинг корхонаси ходимлари “хоҳлаган жойинга ёз, қўлингдан келганини қил”, деган гапларни ҳам айтган.

Ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиб, ташкилотма-ташкилот юриб чарчаган Ф.Абдуллаев охири Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилган. Аризани тегишлилиги бўйича федерация мутасадилари ўрганиб чиқди ҳамда Ф.Абдуллаевга пули “Умид авто лизинғ” МЧЖдан тўлиқ қайтариб олиб берилган. Бу ҳақда Федерация матбуот хизмати хабар қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech