23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26 °C

Хавфсизлик
23 Июл  2019 534

Учтепа туманидаги ҳодиса бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди

Кўпчиликка маълум, интернетда патруль автобусида ходим ва фуқаро иштирокидаги ҳолат акс этган видео тарқалди.   

Дастлабки маълумотларга кўра, икки нафар фуқаролар жамоат тартибини бузганликлари ва жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилганликлари учун қўлга олинган. Улардан бири – ишсиз, муқаддам бир неча марта судланган наманганлик 49 ёшли Улуғбек М. маст ҳолатда бўла туриб, ходимни, автобус ҳайдовчисини ҳақорат қилган. Унинг танбеҳларига агрессив муносабатда бўлган ходимга ҳужум қилиб, уни урган. Шундан сўнг ходим унга нисбатан жисмоний куч ишлатган. Улуғбек М. Учтепа тумани ИИО ФМБнинг 7-ички ишлар бўлимига етказилиб. У ерда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (“Майда безорилик”), 187- (“Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш”) ва 194- (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) моддалари бўйича баённомалар расмийлаштирилди.    

Ходим томонидан қўлланилган жисмоний куч юзасидан прокуратура органлари томонидан баҳо берилади, дейилади хабарда. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech