18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7 °C

Хавфсизлик
2 Ноя  2019 491

Учқудуқда тез тиббий ёрдам шифокорига қилинган тажовуз бўйича ИИВ маълумот берди

Навоий вилояти ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, 31 октябрь куни соат 17:40ларда Навоий вилояти Учқудуқ тумани Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига фуқаро Элдор Пулатов таниши Камол Хикматовнинг соғлиғи ёмонлашганлиги юзасидан мурожаати қилган.

 

Хабарга асосан тез тиббий ёрдам бўлими навбатчи шифокори Нажмиддин Болиқулов ва навбатчи фельдшер Улуғбек Ражабовлар соат 17:45ларда Учқудуқ тумани Наврўз кўчаси 10-уй 4-хонадонга етиб борган.

Тиббиёт ходимларини маст ҳолда бўлган Э.Пулатов кутиб олган. Фуқаро К.Ҳикматов эса тиббиёт ходимлари келганилигини билиб, уйғонган ва навбатчи шифокор Н.Болиқулов эгнидаги кўк рангли тиббиёт халати устидан куртка кийиб олганлигига эътироз билдириб “Нима учун оқ халатда эмассан, нима учун мени оёғинг билан туртиб уйғотдинг” деб, Н. Болиқулов билан ўзаро жанжаллашган.

Жанжал вақтида маст ҳолдаги К.Ҳикматов шифокор Н.Болиқуловнинг кўкрак қисмига қўли билан бир маротаба урган ҳамда К.Ҳикматов ва Э.Пулатовлар шифокорни турли уятсиз сўзлар билан ҳақоратлаганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан навбатчи фельдшер У.Ражабов ўз уяли алоқа воситаси орқали туман ИИБ  профилактика инспектори Э.Исломовга соат 17:49да хабар берган. Хабар асосида профилактика инспекторлари Э.Исломов, Ф.Пулатов ва А.Исматуллаевлар воқеа жойига дарҳол етиб келишиб, зиддиятли вазиятга тезкорлик билан барҳам беришган. Мазкур ҳолат шу куннинг ўзидаёқ, Учқудуқ туман ИИБнинг Навбатчилик қисмида рўйхатдан ўтказилган.

Ўз навбатида К.Ҳикматов ва Э.Пулатовлар туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Маст ҳолдаги фуқароларни реабилитация қилиш” марказига жойлаштирганлар.

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни шифокор Н.Болиқуловнинг соғлигини ёмонлашганлиги ҳолати юзасидан, судга оид тиббий экспертиза тайинланган ва тиббий кўрикдан ўтказилиши таъминланган.

Ҳозирда К.Ҳикматов ва Э.Пулатовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик)да кўрсатилган ҳаракатларни содир этганликлари бўйича суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech