16 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,6 °C

Биласизми?
4 Июн  2019 672

Уч кун ичида 2005 нафар номзод Президент мактабларида ўқиш истагини билдирган

2019 йилнинг 3 июнь соат 18:00 га қадар Президент мактабларига ҳужжат топширган номзодларнинг умумий сони 2005 нафар ўқувчига етди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Хива шаҳридаги Президент мактабига жами 748 нафар номзод ҳужжат топширди. Тошкент шаҳридаги Президент мактабида 492 нафар, Наманган шаҳрида 388 нафар ва Нукус шаҳрида – 377 нафар номзод ўқиш истагини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент, Нукус, Хива ва Наманган шаҳарларида 2019-2020 ўқув йилида очиладиган Президент мактабларига ҳужжат қабул қилиш pm.xtv.uz сайти орқали ҳам амалга оширилади. Сайт орқали ҳар куни ва 24 соат давомида навбатсиз ҳужжатларни интернет орқали топшириш мумкин, дейилади вазирлик хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech