08 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4 °C

Кейинги авлод
29 Дек  2018 2842

Энди МТВнинг янги журнали нашр этилади

Республика ОАВ сони 7 ёшгача болалар ривожланиши, тарбияси ва психологиясига бағишланган яна бир босма нашрга кўпайди.

 

«Илк қадам» («Первый шаг») журнали - Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилаётган медиалойиҳадир.

Мақолалар экспертларнинг изоҳлари билан тўлдирилган. Журналининг илк сонида Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, шунингдек, таниқли боксчи Константин Цзюларнинг интервьюлари ўрин олган.

Журналнинг рус ва ўзбек тилларидаги бирлашган версияси ойига бир марта, 20 минг нусхада чиқади.

- Журналнинг ўқувчилари, асосан, ота-оналар, МТМ тарбиячилари, оналикка тайёрланаётган аёллардир, - дейди нашрнинг рус тилидаги версияси бош муҳаррири Изабелла Шаваева.

«Илк қадам» журнали – боланинг меъёрида ривожланиши, соҳадаги янги усуллар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақидаги ахборотлар билан таништирувчи яна бир нашрдир.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech