16 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3 °C

Саломатлик
3 Дек  2019 363

Туркия соғлиқни сақлаш вазири ҳам ТТА фахрий профессори бўлди

Айни пайтда Тошкентда Ўзбекистон ҳамда Туркия Республикалари соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва илм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган ўзбек-турк форуми бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.  

Тадбирда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида тиббиёт йўналишида малакали кадрлар тайёрлаш ва илм-фан соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Коджага Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори унвони берилди.

Маълумот учун, 2019 йил 11 ноябрь куни вазир Иномжон Мажидов Хорижлик турклар ва қавм жамиятлар идораси раиси Абдуллоҳ Эрен бошлигидаги делегациясини қабул қилиб, иқтидорли ўзбек ёшларига Туркия ҳукумати стипендияларини тақдим этиш имкониятини муҳокама қилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech