19 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,8 °C

Мамлакатимизда
1 Июн  2019 417

Туркия компаниялари Тошкентдаги қурилишларда иштирок этади

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг Эркин иқтисодий зоналар ва хорижий инвестициялар бош бошқармаси бош директори Уғур Озтурк ва қурилиш соҳасида фаолият юритувчи компаниялари вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов пойтахтимизда кенг миқиёсда олиб борилаётган қурилиш тадбирлари ҳақида маълумот берди.

Хусусан, яқин орада Янги Тошкентни қуриш ишлари бошланишини маълум қилди. Ҳозирда эса шаҳримизда бир неча “сity”ларни барпо қилиш лойиҳалари амалга оширилаётганлигини қайд этди.

Туркиялик меҳмонлар Ўзбекистонда мавжуд салоҳият ва имкониятлар, хусусан, тобора эркинлашаётган иқтисодиёт, қулай инвестиция муҳити, тарихий шаҳарлар ва муқаддас қадамжолар уларда катта қизиқиш уйғотаётганлигини маълум қилишди. Икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга эътибор қаратиб, Тошкентдаги бунёдкорлик тадбирларида иштирок этиш таклифини билдиришди.

Таъкидлаш жоиз, Туркия дунёдаги катта йигирматаликка кирувчи давлатлардан биридир. Шу маънода кўплаб соҳаларда улар билан ҳамкорлик қилиш самаралидир.
Шундан келиб чиқиб, учрашувда ўзаро ҳамкорликка оид масалалар кўриб чиқилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech