16 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3 °C

Туризм
3 Дек  2019 489

Туризм соҳасидаги ходимларга қўйиладиган талаблар стандартлари ишлаб чиқилди

Туризм соҳасидаги ходимларга доир талабларни белгилайдиган Oʻz DSt 3417:2019 “Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситаларида хизмат кўрсатадиган ходимларга доир умумий талаблар” ва Oʻz DSt 3418:2019 “Туризм хизматлари. Туроператор ва турагентлар ходимларига доир умумий талаблар” давлат стандартлари ишлаб чиқилди, деб хабар қилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Ходимларга доир умумий талабларни қуйидагича белгиланади:

- базавий профессионал тайёргарлик;

- эгаллаб турган лавозимига мувофиқ амалий тажриба;

- меҳнат қонунчилиги асосларини билиш;

- тегишли фаолиятда стандарт ва норматив

- ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

- профессионал одоб-ахлоқни билиш ва унга риоя қилиш;

- юқори тезкорлик ва очиқлик;

- сайёҳлар хавфсизлигини таъминлайдиган хизматлар билан доимий ҳамкорликка тайёр туриш;

- биринчи тиббий ёрдам кўрсата олиш ва жисмоний имконияти чекланган шахсларга хизмат кўрсатиш вақтида махсус билим ва кўникмалага эга бўлиш;

- хорижий тилларни ёки кўп ишлатиладиган мулоқот тилларини билиш.

Ҳар бир тоифадаги ходимлар учун муайян функционал мажбуриятлар ҳуқуқ ва малака талаблари кўрсатиб ўтилган лавозим йўриқномаларида акс эттирилади. Ходимлар республикамиз ва чет эл олий ўқув юртларида, шунингдек, фаолият соҳасига қараб коллежлар ва махсус курсларда базавий таълимни олишади. Туризм соҳасида хизмат кўрсатадиган ходимларга доир талаблар биринчи навбатда меҳмондўстликка асосланади. Бу, айниқса, бизнинг мамлакатимизга тааллуқлидир, зеро Ўзбекистон ўзининг меҳмондўстлиги билан машҳур.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech