25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,3 °C

Туризм
2 Фев  2019 1010

Туристик маълумотлар жавонлари ўрнатилмоқда

Самарқанднинг туризм салоҳиятини ошириш мақсадида вилоят ҳокимлигининг туризмни ривожлантириш департаменти томонидан туристик ахборот маркази бурчаклари тайёрланди.

 

Вилоят ҳокимлиги телеграм каналида ёзилишича, Ахборот маркази бурчаклари маълумот ва ахборотлар жавонларга жойлаштирилган шаклда ташкил этилиб, Регистон майдони, Амир Темур мақбарасида жойлаштирилди.

Бундай ахборот марказлари вилоятга ташриф буюрадиган хорижий ва маҳаллий туристлар учун диққатга сазовор масканлар, маданий мерос объектлари ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлишда муҳим аҳамиятга эга.

Тез кунларда бундай ахборот жавонлари Шоҳи-Зинда мажмуаси, Бибихоним масжиди, Хожа Дониёр мақбараси, Улуғбек расадхонаси, Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Ҳазрати Хизр масжиди ҳамда Самарқанд темир йўл станцияси ва аэропортда жойлаштирилиши белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech