18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,4 °C

IT-хабарлар
4 Окт  2019 733

Кореядаги робототехника бўйича халқаро чемпионатда учинчи ўрин эгалланди

Ҳакамлар томонидан ўзбекистонлик иштирокчиларнинг юқори даражадаги тайёргарлиги қайд этилди.

Ўзбекистон миллий ёшлар терма жамоаси Донхэ шаҳрида (Корея) бўлиб ўтган робототехника бўйича халқаро чемпионатда иштирок этди.

Иштирокчилар танланган тоифага мувофиқ белгиланган муддат ичида ўз роботларини яратишлари керак эди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси «Robo scholar» йўналиши бўйича 3-ўринни эгаллаб, «Robot in movie» йўналиши бўйича «Technical award» мукофотини олган бўлса, унинг доирасида майса ўрувчи агрегатнинг автоматлаштирилган инновацион лойиҳасини тақдим этган Зафар Собиров ва Жавоҳир Ғайратовлар «Best agriculture project» (қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича энг яхши муаллифлик лойиҳаси) номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Бунда компьютерга маълум бир кодни киритиб, майсани автоматлаштирган ҳолда ўришга эришилади, ускунани смартфон ёрдамида ҳам масофадан бошқариш мумкин.

Робототехника бўйича чемпионат - робототехника соҳасида ҳар йили ўтказиладиган халқаро ёшлар мусобақаси бўлиб, унда 38 иштирокчи мамлакатдан дастлабки турдан ўтган 500 дан зиёд ўсмир фаол иштирок этмоқда.

Кейинги чемпионат жорий йилнинг декабрь ойида Таиландда бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси унда ҳам фаол иштирок этишни режалаштирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech