21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Молия
10 Мая  2019 584

Трамп инвесторларни қўрқитиб юборган твитни эълон қилди

АҚШ президенти Тwиттерда Хитойдан келтирилаётган товарларга божни 10 фоиздан 25 фоизгача ошириш билан таҳдид қилган постини эълон қилди.

Натижада, глобал акциялар бозорининг капиталлашуви $ 1.36 триллионга камайди ва Хитой фонд индексларида сўнгги уч йил ичидаги максимал кунлик пасайиш кузатилди.

Трампнинг твити жаҳон қимматли қоғозлар бозорига катта зарба берди, дея хабар беради Bloomberg.

«Oanda Asia Pacific»нинг бозорлар бош таҳлилчиси ҳам бунинг натижасида инвесторларнинг эҳтиёт шарт ўз портфелларини бўшатишаётганини маълум қилган. Бироқ Ample Capital активларни бошқариш департаменти раҳбари Алекс Вонгнинг таъкидлашича, ўтган йилга нисбатан вазият сезиларли даражада ўзгарган, аммо «АҚШ билан Хитой келишувга эриша олмаса ҳам бозор жуда катта жабр кўрмайди».

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech