16 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3,6 °C

Транспорт
12 Ноя  2019 525

“Тошшаҳартрансхизмат”: шоҳ бекатлар автотураргоҳ эмас

Оралиқ ва шоҳбекатлар ҳудудида енгил автомобилларнинг назоратсиз қолдирилиши автобусларнинг ҳаракатида жиддий муаммоларга сабаб бўляпти, дея маълум қилади “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати.

Хусусан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги йўналишлар бўйича “Тошкент универмаги” шоҳбекатига кирувчи автобус ҳайдовчилари анчадан буён ушбу муаммодан азият чекмоқда.

Шоҳбекат ҳудуди йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан қанчалик назорат қилинмасин вазият кун сайин оғирлашиб бормоқда. Автобуслар шоҳбекатга киролмай вақт йўқотишига, оралиқ интервалларнинг узайиб кетишига олиб келяпти.

Масалан, жорий йил 12 ноябрь куни тахминан 14:00 атрофида жамият ҳаракат хавфсизлиги бўлими ходимлари ушбу шоҳбекат ҳудудида енгил автомобилларнинг автобуслар ҳаракатига ҳалақит бераётгани, муаммони бартараф этишга ёрдам беришларини сўраб йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига мурожаат қилдилар. Инспекторлар қисқа муддатда бу ердаги сунъий тирбандликни тарқатиб кетишди. Аммо орадан 10 дақиқа ўтмай яна “эски ҳаммом эски тос” шоҳбекат хусусий енгил автомобилларнинг турар жойига айланиб улгурди.

Юзага келаётган ана шундай вазиятни инобатга олиб, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти барча енгил автомобиль эгаларини огоҳлантиради. Бундан буён оралиқ ва шоҳбекатларда қаровсиз қолдирилган ва автобуслар ҳаракатига ҳалақит бераётган транспорт воситалари мутасаддилар томонидан суратга олиниб, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига тақдим этилади.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech