17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,5 °C

Мамлакатимизда
31 Мая  2019 794

Тошкентдаги яна бир университетнинг вилоятда филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарори (438-сон, 28.05.2019 й.)  билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Филиалнинг асосий вазифаси Германия ва бошқа ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда қуйидаги йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади:

- “Рақамли иқтисодиёт”;

- “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”;

- “Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти”;

- “Агробизнес ва маркетинг”;

- “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”.

Филиалга қабул 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech