19 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,4 °C

Мамлакатимизда
29 Мая  2019 851

Тошкентдаги институтнинг Қаршида филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали ташкил этилди (2019 йил 28 май, 437-сон), деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

 

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун юқори малакали кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

Филиалда ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Шунингдек, қарор билан Филиал ҳузурида академик лицей ташкил этилди.

Қарши агробизнес ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи – Филиалга, Қовчин қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи биноси академик лицейга берилди.

Мазкур касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал ва академик лицей биноларида ўқишни давом эттирадилар.

Филиал ва академик лицей онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилма билан таъминланади, шунингдек, уларни юқори тезликдаги интернет ҳамда электрон таълим миллий тармоғига улаш чоралари кўрилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech