20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,9 °C

Мамлакатимизда
20 Мая  2019 596

Тошкентда замонавий лифтларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Швейцариянинг Schindler компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Schindler дунёда эскалатор, лифт ва травалаторларни ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялардан ҳисобланади.

Ҳозиргача юртимиз ва пойтахтимизда қурилган муҳташам иншоотларнинг бир нечаси мазкур компаниянинг замонавий техника ва технологиялари билан жиҳозланган. Хорижий ҳамкорлар юқори сифатли ва хавфсиз лифт ҳамда эскалаторларни етказиб бериш вазифасини тўлақонли адо этаётгани ҳамда Тошкентнинг ўзида шундай ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди. Ўзаро мулоқот давомида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Рахманкулов пойтахтимизда қурилишлар ҳажми ортаётгани, бунда замонавий ва кўп қаватли биноларнинг улуши ҳам кўп эканлигини қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech