22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,1 °C

Мамлакатимизда
11 Апр  2019 939

Тошкентда янги лойиҳа: туристлар учун пилон

Аниқроғи, пойтахтимиз харитаси, диққатга сазовор масканлар ва бошқа фойдали маълумотлар акс этган мониторлар аҳоли гавжум жойларга ўрнатилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш департаменти ва “Media Lux” МЧЖ  ҳамкорлигида амалга оширилган  ушбу лойиҳа  шаҳримизга келувчи сайёҳлар учун муҳим маълумотларни тақдим этишга қаратилган. Унинг доирасида ҳозирда пойтахтимизнинг аҳоли гавжум бўлган 10 та нуқтасига пилонлар жойлаштирилган. Жумладан:

— Ўзбек Миллий академик драма театри ёнида;

— Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри ёнида;

— Алишер Навоий номидаги Ўзбек Давлат Академик катта театри ёнида;

— Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ёнида;

— “Кўкалдош” мадрасаси ёнида;

— Ўзбек Давлат цирки ёнида;

— Тошкент халқаро Вестминстер университети ёнида;

— “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ёнида

— Пушкин майдонида

— Сайилгоҳ қўчасида

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech