18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7 °C

Хавфсизлик
4 Ноя  2019 385

Тошкентда уч нафар ёш йигит бир аёлнинг пластик картасидан пулларини ўғирлади

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, 17 октябрь куни тахминан соат 16.30 да 18 ёшли Асадбек Т., 17 ёшли Элдорбек С. ва 17 ёшли Шохрухбек К.лар интернет савдо майдонларидан бирида ўз мобиль телефонини сотувга қўйган 50 ёшли Муаттар А. билан телефон орқали боғланишган.

Йигитлар аёлни телефонини харид қилишларига ва пулни пластик картасига кўчиришларига ишонтиришган. Бунинг учун улар Муаттар А.дан карта рақами ва тасдиқловчи кодни сўрашган. Уларга ишонган аёл барча маълумотлар етказган. Бундан фойдаланган ёшлар Муаттар А.нинг картасидан 427 125 сўм кўчириб олиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech