16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,1 °C

Хавфсизлик
10 Июл  2019 656

Тошкент вилоятидаги божхона постида қадимий тангалар олиб чиқилаётганлиги аниқланди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари ноёб тарихий ва маданий бойликларнинг республикадан олиб чиқишга бўлган уринишни бартараф этишди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Гап шундаки, мазкур божхона пости орқали қўшни давлатга йўл олган фуқаро К.Н.нинг қўл юки белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровида айтилмаган, оғирлиги 42 граммни ташкил этувчи, сариқ рангли металлдан ясалган, умумий қиймати 16,8 миллион сўмлик 1 дона 1900 йилда ва 1 дона 1901 йилда ишлаб чиқарилган “Б.М.Николай” ёзувли ҳамда 1 дона 1894 йилда ишлаб чиқарилган “United States of America twenty dollars” ёзувли қадимий тангаларни яшириб олиб чиқаётганида тўхтатиб қолинди.

Яна бир ҳолатда мазкур постнинг ўзида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари иштирокида ушбу постга кириб келган “Чимкент-Тошкент” йўналишидаги “HIGER BUS” русумли автобус кўрикдан ўтказилди. Натижада, автобус салонидаги орқа ўриндиқ тагида фуқаро М.Г. га тегишли сариқ рангли металлдан ясалган 2 дона занжир, 3 дона браслет, 1 дона кулон, 11 дона аёллар узуги ва 7 жуфт зираклар ҳамда фуқаро И.Н.га тегишли сариқ рангли металлдан ясалган 1 дона аёллар браслети,6 жуфт зирак, 6 дона узук заргарлик буюмлари яширилганлиги аниқланди.

Фуқаро И.Н.ва М.Г.лар йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган умумий қиймати 45,9 миллион сўмлик жами оғирлиги 153 грамм сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини яширган ҳолда олиб ўтаётганлиги аниқланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech